“Оила тинчлиги–жамият фаровонлиги” дастури бўйича ўқув семинар тренинг машғулоти ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 24 октябрдаги тегишли кўрсатмаси талаблари ижросини таъминлаш, вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Оила тинчлиги–жамият фаровонлиги” дастури бўйича ўқув семинар тренинг машғулотлари ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 9-10 декабрь кунлари ўтказилган семинарларда оилавий муносабатлар психологияси, ички ишлар органлари ходими ва турмуш ўртоғи орасидаги муносабатлар диагностикаси, оилавий қадриятлар таҳлили, оилавий муносабатлар тизимини мустаҳкамлаш, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолиятида юзага келадиган стресс ва агрессив хулқ-атворлар каби мавзуларда мутахассислар томонидан машғулотлар олиб борилди.
Ҳозирда ўқув семинар тренинг машғулотлари давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати