Олтинкўл тумани ИИБда жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 16 апрель куни Олтинкўл тумани ИИБда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ж.М.Давронов раислигида ўтган биринчи чорак давомида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, пробация назорати остидаги шахслар билан олиб борилган профилактик ишлар ҳамда шахсий таркиб билан хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўтказилган тадбирлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга қаратилган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Танқидий руҳда ўтказилган мажлисда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилган ишлар, жиноятчиликка қарши курашиш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан очиш, қидирувдаги жиноятчиларни аниқлаш ,фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жанговар ва жисмоний шайлигини ошириш бўйича ўтказилган тадбирлар, ушбу йўналишда камчиликка йўл қўйган раҳбар ва ходимлар муҳокама қилиниб, уларинг ҳисоботлари тингланди.
Ҳисобот йиғилиши якунида ушбу йўналишнинг мутасадди раҳбарлари ва ходимларига келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ ва манзилли тарзда белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати