17 Август 2022 йил 444

Олтинкўл туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 август куни Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлида содир этилган 3та автомашиналар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Ушбу йиғилишда вилоят ИИБ ЙҲХБ раҳбари ўринбосари, тумани ҳокими, сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари,ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.

ИИБ ЙҲХБ раҳбари ўринбосари ҳамда туман раҳбари раислигидаги йиғилишда 3 нафар фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлган ушбу аянчли ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари, мавжуд камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар муҳокама қилиниб, мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech