16 Июн 2023 йил 465

Олтинкўл туманида яшаш хонадонида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс фош бўлди

2023 йил 26 май куни Олтинкўл туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2023” тадбири давомида Далварзин МФЙда яшовчи Қ.А.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида оғирлиги 161 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech