Олтинкўл тумани ИИБ ҳисобидаги 132 нафар ов қуроли бор шахслар билан нохуш ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди
Тадбирда Олтинкўл тумани ИИБ раҳбарияти,туман овчилар ва балиқчилар жамияти, Ветеринария чорвачиликни ривожлантириш бўлими, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари иштирок этди.
Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ўз сўзида бугунги кунда Олтинкўл тумани ИИБ ҳисобида 132 нафар ов қуроли бор шахслар мавжуд эканлигига тўхталиб, ўқ-отар қуроллар билан содир этилиши мумкин бўлган нохуш ҳодисаларни олдини олиш, ноқонуний ўқ-отар қурол, портловчи модда, ўқ дори муомиласига барҳам бериш борасида ўтган 2020 йил мобайнида ҳамкорликда амалга оширилган ишларга алоҳида урғу қаратди.
Шунингдек, туман ИИБ ҳисобида бўлган овчилар билан белгиланган тартибда ов қуролини сақлаш ва олиб юриш, ов қуроли билан содир этилиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, ноқонуний қуролларни сақламаслик, браконьерлик қарши курашиш ҳамда ҳозирда ов мавсуми бўлганлиги сабабли ҳар-хил нохуш ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш юзасидан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир якунида туман ИИБ ЖТСГ инспектори катта сержант А.Хасанов овчилар томонидан берилган саволларга, шунингдек, улар томонидан билдирилган таклифларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати