7 Декабр 2020 йил 737

Олтинкўл туманида ички ишлар ходимлари томонидан пиротехника воситалари савдосининг олди олинди

Андижон вилоятининг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” махсус тезкор-профилактик тадбирлари доирасида пиротехника воситаларининг олди соттиси билан боғлиқ бир қатор  ҳолатларнинг олди олинмоқда.

Хусусан, шу йилнинг 4 декабрь куни соат 23:00 ларда Олтинкўл туманида  яшовчи 2005 йилда туғилган фуқаро А.Н.нинг сумкаси назорат тартибида холислар иштирокида кўздан кечирилганида,  унинг ичидан 11 та қутида 679 дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 05 декабрь куни соат 14:30 ларда Олтинкўл туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро А.Р ўзининг “М-412” русумли автомашинасини Олтинкўл тумани, Кўмакай МФЙ ҳудудида бошқариб бораётган вақтида, шу ерда хизматда бўлган вилоят ИИБ ЙҲХБ 2-сафарбарлик гуруҳи ходимлари томонидан тўхтатилган. Автомашина қўздан кечирилганида, унинг юкхонасидан 28 та қутида 1680 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган пиротехника воситалари чора кўришлик учун Олтинкўл тумани ички ишлар бўлимига топширилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech