8 Июн 2023 йил 403

Олтинкўл туманида кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотаётган шахс қўлга олинди

2023 йил 4 июнь куни Андижон вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Пахтаобод туманида яшовчи У.И 1180 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 10800 АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech