Олтинкўл туманида пробация ҳисобида турувчи шахслар билан ушрашув-мулоқот ўтказилди
2020 йилнинг 12 март куни Олтинкўл туманида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Имяминов ҳамда тумандаги 4 сектор раҳбарлари иштрокида Олтинкўл тумани ИИБ пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар билан ушрашув-мулоқот ўтказилди.
Сўз олганлар томонидан ҳар қандай инсон хатога йўл қўйиши мумкинлиги, муҳими – уни вақтида англаб, ҳаётни янгитдан бошлаш, ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, улар билан олиб борилган профилактик суҳбатда келгусида қайта жиноят содир этишларини олдини олиш, ушбу фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда тўқнаш келаётган муаммолари ҳам атрофлича муҳокама этилди.
Тадбир давомида оила турмуш доирасида содир этилган мудхиш жиноятлар, ёшлар ва вояга етмаганларнинг аччиқ пушаймонлиги акс этган махсус “Огоҳлик” номли кўрсатуви намойиш этилди.
Йиғилиш сўнгида пробация ҳисобидаги шахсларнинг мурожаатлари атрофлича тингланиб, тегишли соҳа раҳбарларига ижроси юзасидан топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати