4 Октябр 2025 йил 692

Қўқон университети Андижон филиалида тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш ҳамда ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асрашга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди

Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари иштирокида ўтказилган тадбир жамиятимизда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш ҳамда ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш мақсадида ташкил этилди.

Унда зўравонлик – бу нафақат бир инсоннинг ҳуқуқини поймол қилиш, балки бутун жамият барқарорлигига, оиланинг мустаҳкамлигига рахна соладиган иллат эканлиги, бугун ҳар биримиз оилада, иш жойида ёки жамоат жойларида зўравонликка йўл қўймаслигимиз, унга қарши фаол курашишимиз лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ёшларнинг онгини бузадиган, уларни жамиятдан ажратадиган радикал ғоялар бугунги кунда энг хавфли хатарлар қаторига кирганлиги, радикаллашув инсонни оиласидан, ватанидан, қадриятларидан бегоналаштириши, бундай оқимларга қарши энг кучли қурол – бу билим ва маърифат эканлиги тўғрисида атрофлича маълумотлар берилиб, талабалар эътиборига шу мазмундаги таъсирчан видеороликлар намойиш этилди.

Албатта бу каби тарғибот тадбирларининг ўтказилиши тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш ҳамда ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушмаслигида муҳим аҳамият касб этади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech