6 Июн 2024 йил 1840

“Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” доирасида ички ишлар органларига янги қабул қилинган ёш ходимларни иш жараёнларига мослашувчанлигини оширишга қаратилган очиқ давра суҳбати ҳамда тренинг машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 10 майдаги 151-сонли фармойишига асосан ички ишлар органларида жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадарли “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” ўтказилмоқда.

Ушбу ойлик доирасида Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи томонидан ички ишлар органларига янги қабул қилинган ёш ходимларни иш жараёнларига мослашувчанлигини ошириш мақсадида “Ёш ходимларни ишдаги мослашувчанлигини ошириш адаптацияси ҳамда стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” мавзусида очиқ давра суҳбати ва тренинг машғулоти ўтказилди.

Машғулотлар давомида мавзу юзасидан батафсил тушунчалар етказилиб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech