“Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” доирасида ходимларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган профилактик йиғилиш ўтказилди
Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Д.А.Назармухамедовнинг режа-топшириқлари асосида Андижон вилояти ИИБда ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Андижон вилояти ИИБда ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш, ходимларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган профилактик йиғилиш ташкил этилди.
Унда ИИВ ишчи гуруҳи, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ж.М.Давронов ҳамда ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник А.Ф.Фурқатовлар иштирок этишиб, тадбир иштирокчилари эътиборига оилада ота-онанинг фарзандларига берадиган тарбияси келажакда нақадар катта аҳамият касб этиши ҳамда бу борадаги бефарқликка йўл қўйиш жуда ёмон оқибатлар билан якун топиши ҳаётий мисоллар ёрдамида айтиб ўтилди.
Шунингдек, хизмат интизоми va қонунийликни мустаҳкамлаш, салбий ҳолатлар юзага келишини олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида мажлис иштирокчиларига тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, ходимларни ўқитиш, билим савиясини мустаҳкамлаш, турли хил кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга атрофлича муҳокама қилиниб, йўл қўйилаётган камчиликлар va келгусидаги чора-тадбирлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишдан сўнг, ИИВ ишчи гуруҳи, бошқарма раҳбарияти билан биргаликда Андижон вилояти ИИБнинг “Шон-шараф” музейига ташриф буюрилиб, унда Андижоннинг қадимги давлатчилик хавфсизлигидан бошлаб, бугунги кунгача босиб ўтган йўли, ҳудудий хавфсизлик ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилган фидоийлар, ўтган ҳар бир даврнинг воқеа ҳодисаларини ўзида мужассам этган кўргазмалар билан яқиндан танишдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати