24 Ноябр 2022 йил 407

Ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан психолог-инспекторларнинг Андижон вилоят семинари ўтказилди  

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Андижон шаҳар ХТБга қарашли 13-умумтаълим мактабида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-5050-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида психолог инспекторларнинг Андижон вилоят семинари ўтказилди.

Семинарда Андижон вилояти ички ишлар бошқармасининг вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва муҳим топшириқлар гуруҳи катта инспектори капитан М.Хусанов, Андижон шаҳар ички ишлар бошқармаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлими бошлиғи майор А.Аппаков, туман ва шаҳарлар вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлим бошлиқлари ва 110 нафар умумтаълим мактабларига бириктирилган психолог-инспекторлар, Андижон давлат университети психологи О.Мухтаров, Андижон шаҳар 13-умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Рахимовлар иштирок этдилар.

Вилоят семинарида психолог-инспекторлар умумтаълим мактаблари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бажарилиши зарур режалар ҳақида маълумотлар берилиб, муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech