Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Андижон вилояти ИИОда хизмат олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди
Тадбирга вилоят ИИБ аппарати шахсий таркиби, мустақил бошқарма, бўлим ҳамда шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари таклиф этилди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янгради.
Шундан сўнг Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник А.Т.Рахматуллаевга Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан барчани самимий муборакбод этиб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан табригини шахсий таркибга ўқиб эшиттирди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва Ички ишлар Вазирининг буйруғи билан вилоят ички ишлар органларининг айрим ходимлари турли даражадаги мукофотлар билан тақдирландилар.
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник А.Т.Рахматуллаев томонидан ходимларга ИИВнинг мукофотлари, махсус унвонлар ҳамда намунали хизмат қилаётган ходимларнинг ота-оналарига бошқарма бошлиғининг раҳматномаси тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Аюбхон Раҳматуллаев Мудофаа вазирлигининг 3-даражали кўкрак нишони билан тақдирланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати