7 Октябр 2022 йил 433

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаев ҳузурида Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари ИИБ Пробация бошқармалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар ўртасида “Пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти пробация хизмати масъул ходимлари ҳамда Андижон, Фарғона ҳамда Наманган вилоятлари ИИБ пробация бошқармалари бошлиқлари ҳамда ҳамкор ташкилотлари ўртасида ўқув семинари ҳамда йиғилиш муҳокамаси бўлиб ўтди.

Ўқув семинар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июнь кунги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-299-сонли Қарори ижросини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 84-сон Қарори билан пробация назоратидаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича мутасадди идораларнинг ҳамкорлик механизми аниқ белгилаб берилди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий таълим вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди каби 7 та идоранинг ҳар бирига алоҳида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech