25 Ноябр 2022 йил 415

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Пробация хизмати ишчи гуруҳининг Андижон вилоятида ҳамкор ташкилот ва идоралар томонидан пробация назоратидаги шахслар билан амалга оширилаётган ишлар юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди

Сўнгги йилларда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги "Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4006-сон қарори асосида Ички ишлар органлари тизимида пробация хизмати ташкил этилди.

Президентимиз томонидан пробация бўлинмаларининг асосий вазифаси этиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижросини назорат қилиш ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этилиши  белгиланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 24 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ биносининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД пробация хизмати бошлиғи полковник Раджапов Бунёдбек Мадиримиович раислигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 84-сонли қарорида кўрсатиб ўтилган ҳамкор вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари ва ушбу қарорга бевосита масъул ходимлари иштирокида уларнинг олдига белгилаб берилган вазифалар ижроси аҳволини ўрганиш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан танқидий тарзда муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзда ўтказилган ушбу йиғилишда Андижон вилояти ички ишлар органларининг қарорда кўрсатиб ўтилган ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик доирасида пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб - қувватлаш ҳамда тиббий кўрикларини сифатли ўтказилишини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech