26 Феврал 2022 йил 553

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижонда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди  

2022 йил 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ва қўмита раисининг ўринбосари томонидан Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, Андижон вилояти ИИБ навбатчилик қисмида ташкил этилган “Ситуацион марказ”га ташриф буюрилиб, ушбу марказ фаолияти ва ишлаш тизими билан яқиндан танишиб чиқилди.

Шунингдек, ташкил этилган “102” автоматлаштирилган тизими иш фаолияти, ички ишлар, прокуратура, давлат кадастри, геодезия ва картография миллий марказининг маълумотлар базаларини интеграция қилиниши бўйича олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан  ахборот берилди. Ички ишлар органлари моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимига берилган “FORD TRANZIT” русумли мобил криминалистик лабораторияси билан ҳам таништирилди.

Бундан ташқари, вилоят  ИИБ ЙҲХБ биносида Андижон шаҳрининг 7 та марказий чорраҳаларига ўрнатилган транспорт воситаларини қоидабузарлигини аниқловчи видеокамералар фаолияти ўрганилиб, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш  юзасидан Ҳонобод шаҳрида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар ўртасида ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал беллашувлари ҳамда Қўрғонтепа туманидаги “KHANTEX GROUP” кластер фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ва қўмита раисининг ўринбосари томонидан Андижон вилоятида ўрганишлар давом этмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech