Пахтаобод тумани ИИБ ходимлари ўртасида ўтказилаётган "Интизом ойлиги”доирасида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда
Пахтаобод тумани ички ишлар бўлими ходимларининг хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилишларини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 май кунидан 31 май кунига қадар "Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити" шиори остида "Интизом ойлиги” ўтказилмоқда.
Ушбу ойлик доирасида ходимларнинг белгиланган хизмат кийимларини кийиб юриш тартибига амал қилишларини ҳамда ишга ўз вақтида келишларини назорат қилиш мақсадида туман ИИБ бошлиғининг маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Б.Т.Дехқонов томонидан ҳар куни хизмат олди йўриқномалари ўтказилмоқда.
Шунингдек, ходимлар ўртасида маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва уларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган спорт мусобақалари, хусусан, мини футбол турнирлари ҳам ташкил этилмоқда.
Интизом ойлиги давомида ходимлар туманда жойлашган З.Хабибий музейига ҳамда Маданият қишлоғидаги “Хўжатақсим ота” зиёратгоҳларига ташриф буюрилиб, ушбу улуғ жойларнинг тарихи билан яқиндан таништирилдилар.
Бундан ташқари, "Ходимбай" ишлаш тизими асосида ходимларнинг яшаш хонадонларига борилиб, уларнинг оилавий шароитлари яқиндан ўрганилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати