15 Июл 2024 йил 1674

Пахтаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 13 июль куни  Пахтаобод тумани ИИБда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида ўтган иккинчи чорак давомида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, шахсий таркиб билан хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўтказилган тадбирлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга қаратилган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтказилган мажлисда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида барча йўналишларда олиб борилган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, мутасадди раҳбар ва ходимларга келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ ва манзилли тарзда белгилаб берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech