2 Июл 2020 йил
983
Пахтаобод тумани сектор раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан учрашув-мулоқот ўтказилди
Пахтаобод туман ҳокимлигида туманда фаолият юритиб келаётган 20 нафар тадбиркорлар билан сектор раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.Ўз лойиҳа ва бизнес режаларини ҳавола қилган тадбиркорларга ўз йўналишлари бўйича керакли кўмак ва маслаҳатлар берилди.
Қизғин мунозара, таклиф ва савол-жавобларга бой бўлган учрашувда тадбиркорлар турли муаммоли масалалари билан мурожаат қилдилар ҳамда тегишли масъул мутасаддилар томонидан кўриб чиқиш учун қатъий вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати