17 Ноябр 2021 йил
556
Пахтаобод туманида безорилик содир этган фуқаро энди қонун олдида жавоб беради
2021 йил 7 ноябрь куни соат 18:30 ларда, фуқаро А.О. маст ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Пахтаобод туманида яшовчи С.М. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, уни уриб-дўппослаб, енгил тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати