10 Январ 2023 йил
398
Пахтаобод туманида “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган фуқаро қўлга олинди
2023 йил 5 январь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир давомида Пахтаобод туманида яшовчи М.А яшаш уйи олдида холис харидорга оғирлиги 6,98 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 1.330.000 сўм пуллар эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати