27 Июл 2022 йил 443

Пахтаобод тумани ИИБ бошлиғи ёшлар билан учрашув ўтказди

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни муаммоларини ҳал этиш бугунги куннинг долзарб вазифалари сирасига киритилган.

Шу мақсадда бугун Пахтаобод тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Б.Ахмедов томонидан, сектор ҳудудидаги "Дўнгқишлоқ" маҳалласининг уюшмаган ёшлари билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатларга туман ташкилотларининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ўз ечимини топишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech