1 Декабр 2022 йил 298

Пахтаобод тумани ИИБ томонидан пробация ҳисобида турувчи шахслар учун сайёр қабул ўтказди

Пахтаобод тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Б.Ахмедов, ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари ва ХПБ бошлиғи томонидан туманнинг 3-сектор ҳудудида яшовчи назоратдаги шахслар билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида пробация ҳисобида туриб жазо ўтаётган шахслар ҳам иштирок этдилар. Уларнинг муаммолари тингланиб ҳал этиш чоралари ҳам кўрилди. Шунингдек, белгиланган жазоларини намунали ўташлари келгусида бундай ишларни қайта қилмасликлари ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech