18 Июл 2022 йил
546
Пахтаобод туманида "гашиш" гиёҳвандлик моддасини 5000 АҚШ долларига сотаётган фуқаролар ушланди
Жорий йилнинг 15 июль куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ, ЖХХ ЖТСБ ППХБ, Кинология хизмати, туман ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Пахтаобод тумани фуқаролари А.О ва М.Нлар ўзаро жиноий тил бириктириб, туман ҳудудида фуқарога оғирлиги 455,5 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик моддасини 5 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати