17 Сентябр 2022 йил 483

Пахтаобод туманида "Оила турмуш" профилактик тадбирлари давом этмоқда

Оила жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш эса жамиятимизда рўй бериши мумкин бўлган жиноятчиликларнинг олди олинишига сабаб бўлади.

Вилоятимизда 14 сентябрдан 15 октябргача "Оила турмуш" профилактик тадбирлар ойлиги деб эълон қилиниши ҳам айнан ана шу мақсадларга қаратилган.

Бугун туман ИИБда туман ҳокими Э.Усмонов, ИИБ бошлиғи Б.Ахмедовлар томонидан тумандаги МФЙ раис, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчилари иштирокида юқоридаги мақсадлар учун кўзланган йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли кўрсатмалари ижроси юзасидан топшириқлар берди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech