27 Апрел 2022 йил 519

Пахтаобод туманида содир этилган жиноят сабаблари кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Шу йилнинг 24 апрель куни Пахтаобод туманида қўшнилар ўртасида арзимас келишмовчилик оқибатида келиб чиққан қотиллик жинояти юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев иштирокида ўтказилган муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди.

Унда оддий келишмовчиликлар ҳам оғир жиноятларга сабаб бўлаётгани, бунда жойлардаги мутасаддилар шу йўналишда етарлича иш олиб бормаётганини танқид остига олинди. Шунингдек, бу каби мудхуш жиноят учун  қонунчилигимизда белгиланган  қатъий жазо чоралари қўлланилиши, жиноятга жазо муқаррарлиги алоҳида  таъкидлаб ўтилди. 

Шунингдек, аксарият маҳаллаларда қўни-қўшнилар, қариндош-уруғларнинг атрофида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқлик билан қараб, кўриб-қўрмасликка олаётганликлари, бўлаётган ҳолатларга томошабин бўлиб ўрганиб қолаётганликлари кескин қораланди. Муҳокамада иштирок этаган фуқаролар ҳам содир этилган бу қотиллик бўйича ўз муносабатларини очиқ ойдин баён этдилар.

Муҳокама сўнгида мазкур  жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини кенг жамоатчилик вакилларига  янада таъсирчан усулларда етказиш бўйича ҳудудий профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, кўчабошилари, оқсоқоллари ҳамда маҳалла фаолларига муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech