7 Декабр 2021 йил
436
Пахтаобод туманидаги бетон ғишт ишлаб чиқариш цехидан дастгоҳ эҳтиёт қисмларини ўғирлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2021 йилнинг 22 ноябрь кунидан 30 ноябрь кунига қадарли вақт оралиғида Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро М.Ш Пахтаобод тумани, Нодирабегим МФЙда жойлашган фуқаро А.Ч.га тегишли бетон ғишт ишлаб чиқариш цехига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 9.000.000 сўмлик бетон ғишт чиқариш дастгоҳи эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати