10 Ноябр 2021 йил
426
Пайнетдан фойдаланиб туриш мақсадида 54 миллион сўм пулларни қўлга киритган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2021 йил январь ойида фуқаро Д.Н таниши Шаҳрихон туманида яшовчи А.Х.ни алдаб ишончига кириб, Андижон шаҳрида жойлашган А.Х.га тегишли “Пайнет” дўконига кириб, ундан фойдаланиб туриш мақсадида логин ва паролини билиб олиб, унинг ҳисобида бўлган жами 54.000.000 сўм пулларини қўлга киритган ҳамда шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати