Пайшанба «Профилактика куни» муносабати билан Андижон туманида қатор ишлар олиб борилди
Жорий йилнинг 7 июль куни «Профилактика куни» муносабати билан Андижон туманида Андижон вилояти ИИБ ХПБ бошлиғининг ўринбосари Г.Абдувоҳидова, Андижон вилояти оила ва хотин-қизлар ўртасида тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш ва уни мувофиқлаштириш ҳамда реабилитация қилиш бўйича бош мутахассиси Д.Тургунова ҳамда Андижон тумани вакиллари билан ҳамкорликда тумандаги 78 та МФЙ хотин-қизлар фаоллари ва фуқаролар ўртасида «Ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми?», «Сиз давлат ҳимоясидасиз», «Биз одам савдосига қаршимиз» мавзусида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида туманда 2022 йилнинг 6 ойи давомида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан танқидий муҳокама қилинди. Шунингдек жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган фуқаронинг оиласига кирилган ҳолда муаммоси ўрганилиб, ҳуқуқий тушунчалар берилди. Тадбир давомида фуқаронинг фарзанди касаллиги ҳамда даволанишга муҳтожлиги сабабли фарзандини даволаниши учун Андижон тумани тиббиёт бирлашмасига даволаниш мақсадида йўлланма берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати