Пичоқ билан кимгадир тажовуз қилиш эркак киши учун катта иснод
Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан содир этилган қотиллик ва қасддан баданга оғир тан жарохати етказиш жиноятларини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда аҳолини огоҳликка чақиришга қаратилган учрашув-мулоқотлар ўтказилди.
Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник М.Нишонов сўзга чиқди. Бугунги кунда айрим кимсаларнинг арзимас сабаблар учун ҳам жанжал кўтариб, оқибатини ўйламай содир этаётган жирканч хатти-ҳаракатлари нафакат ўзларини, балки яқинларини хам жамият олдида уятга қўяётганлиги ўкинч билан тилга олинди. Шунингдек, кишилар ўртасидаги меҳр-оқибатнинг йўқолиб бораётганлиги, кўпчиликнинг бефарқ ва лоқайд бўлиб кун кечиришга ўрганиб қолганлиги, фукароларимизни атрофида бўлаётан ҳодисаларга томошабин бўлиб туришлари кескин қораланди.
Шунингдек, пичоқ билан кимгадур тажовуз қилиш эркак киши учун катта иснод эканлиги, мудхуш жиноятлар учун эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг тегишли моддаларида белгиланган қатъий жазо чоралари қўлланилиши, жиноятга жазо мукаррарлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Учрашув-мулоқотда вилоят “Нуронийлар” жамғармаси раиси Ў.Набиев ҳам сўзга чиқиб, жиноятчиликни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ҳамкорликдаги ишлар юзасидан ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. Тадбирлар сўнгида қотиллик ва қасддан баданга оғир тан жарохати етказиш жиноятларининг келиб чиқиш сабабларини туб илдизигача кенг жамоатчилик вакилларига етказиш бўйича сектор рахбарлари, худудий профлактика инспекторлари, махалла фуқаролар йиғини раислари, кўчабошилари, оқсоқоллари ҳамда махалла фаолларига муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати