1 Ноябр 2022 йил 367

Пробация бошқармаси томонидан Бўстон туманида ҳамкор ташкилотлар билан назорат остидаги шахслар ўртасида тарбиявий профилактик учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Бўстон туманида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, Андижон шаҳар ишга марҳамат “Мономарказ”и масъул ходимлари, Бўстон тумани ҳамкор ташкилот раҳбарлари таклиф этилди. Тадбир давомида 105 нафардан ортиқ пробация ҳисобида турган шахслар билан учрашилиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Бўстон тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи хизмат фаолияти ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилиб, ходимларнинг яшаш хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмат

Text to speech