26 Январ 2023 йил 315

Пробация ҳисобида турган шахсларнинг жазоларга риоя қилиши Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўрганилмоқда

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари томонидан Пробация бошқармаси ҳисобида турган 1128 нафар озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган шахсларга нисбатан тайинланган таъқиқ ва чекловларга риоя қилишлари текширилиб, суд томонидан ўрнатилган тартибга риоя қилмаган назорат остидаги 12 нафар шахсга нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилди.

Ҳозирда бу борадаги профилактик тадбирлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech