Пробация ҳисобда турувчи ёшлар иштирокида “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида психологик тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрь кунидаги “Жиноят ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4006-сон Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунидаги “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 84-сон Қарорига мувофиқ, Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ва Шарқий ҳарбий округи Андижон гарнизонидаги 14014-сонли ҳарбий қисм ҳамкорлигида 10 кунлик “Ёш ватанпарварлар йиғини” лойиҳаси доирасида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг пробация ҳисобида турувчи 100 нафар ёшлар иштирокида “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида психологик тренинг ўтказилди.
Ўтказилган тадбирдан мақсад назорат остидаги ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ишга жойлашишларига кўмаклашиш, ватанга муҳаббат, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат рухида тарбиялашдан иборат.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати