Профилактика инспекторлари ва терговчиларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари бу гал Шаҳрихон туманида бўлиб ўтди
Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан шаҳар-туман ИИБлари ҳузуридаги тергов бўлим, бўлинма ва гуруҳлари терговчилари ва ҳудудий профилактика инспекторларининг билим савиясини янада мустаҳкамлаш борасида навбатдан ташқари ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Бу галги ўқув машғулотлар 7 май куни Шаҳрихон тумани ИИБнинг профилактика инспекторлари ва терговчилари учун ташкил этилди.
Унда дастлаб, Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.Файзуллаев ҳамда малакали мутахассислар томонидан жиноят ишларини тергов қилишда процессуал тартибга риоя қилиш, тергов ҳаракатларини ўтказиш методлари, ҳодиса жойини кўздан кечириш, эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар, айбланувчини ҳаракатларини малакалаш, хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича ўқув машғулотлари олиб борилди.
Шунингдек, Андижон вилояти ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи подполковник С.Нишонов томонидан Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, профилактика инспекторлари томонидан маъмурий баённомаларни расмийлаштириш, ишни "соатбай" ташкил қилиш, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан ишлаш, жиноятчиликни олдини олиш борасида "хонадонбай" ва "фуқаробай" усулда иш ташкил қилиш, шунингдек, жиноят муҳокамаларини ташкиллаштириш масалалари бўйича ҳам ўқув-машғулотлари ўтказилди.
Савол-жавоб тарзида бўлиб ўтган машғулотларда терговчилар ва профилактика инспекторлари ўзларини қизиқтирган масалаларга атрофлича жавоблар олдилар
Бу каби ўқув машғулотларининг ўтказилиши шаҳар-туманларда давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати