5 Март 2020 йил 1116

Қидирувдаги шахсларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди

Жиноят содир этиб тергов ва суд идораларидан қочиб яширинган шахсларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига келишларини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан қидирувда юрган шахсларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди. 

Учрашувда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Жаббаров, бошқарма бошлиғининг ўринбосари-Тергов бошқармаси бошлиғи Я.Абдулхаковлар иштирок этдилар. Унда қидирувдаги шахсларнинг оила аъзоларига жиноят содир этган ҳар бир шахсга жазонинг муқаррарлигини таъминлаш жиноят қонунчилигининг асосий принципларидан бири ҳисобланиши, шахснинг ўз айбига иқрор бўлиб қилмишидан пушаймонлиги эса жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар эканлиги тўғрисида атрофлича маълумотлар етказилди. Учрашувда иштирок этган фуқароларга қидирувдаги яқин қариндошларини ўз иҳтиёрлари билан тергов ва суд идораларига келишларини таъминлашлари тушунтириб ўтилди.

Учрашув сўнгида қидирувдаги шахсларнинг яқинлари томонидан мавзуга оид берган саволларига жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларига асосланган ҳолда жавоблар берилди. 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech