7 Март 2023 йил 523

Қўл бармоқ излари жиноятчини фош этди

2023 йил 7 февраль куни Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро Д.З ИИБга хабар бериб, номаълум шахслар яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб девордан ошиб ўтиш йўли орқали ғайриқонуний равишда яшаш хонадонига кириб, ётоқхонасидан 4.500 АҚШ доллари пулларини ва  400 АҚШ долларига тенг тилла буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ушбу ўғирлик ҳолати юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ катта эксперт-криминалисти томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш даврида қўл бармоқ излари аниқлаб олинган.

Олинган бармоқ излари вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими базасидан текширилганида, бармоқ излари Булоқбоши туманида яшовчи Х.Э томонидан қолдирилганлиги аниқланган.

Тезкор суриштирув мобайнида ҳақиқатдан хам Х.Э исмли шахс Д.Знинг яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб мол-мулкларни яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлиги ҳамда талон-тарож қилинган мол-мулкларни ўзининг шахсий эҳтиёжи йўлида сарф қилиб юборганлигини маълум қилган.

Ҳозирда Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Хга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech