8 Феврал 2022 йил 555

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2022 йил 7 февраль куни Қўрғонтепа тумани ИИБ ЖҚБ томонидан олиб борилган тезкор-тадбир давомида, шу туманда яшовчи фуқаро Ў.Х Қорасув шаҳар Бобуршох кўчасида 750.000 сўм пуллар эвазига холис харидорга 3,5 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинди.   

Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech