Қўрғонтепа тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қиморхона фош этилди
2022 йил 3 февраль куни соат 17:30ларда Қўрғонтепа тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, туманнинг Хуробод МФЙда яшовчи фуқаро Х.Ж яшаш уйида бир гуруҳ шахсларни тўплаб, чўтал пуллари эвазига қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинни қонунга хилоф равишда ташкил этганлиги аниқланди.
Воқеа жойидан далилий ашё сифатида 2.015.000 сўм пуллар, 32 дона ўйин картаси ва 560.000 сўм чўтал пуллари олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати