17 Ноябр 2021 йил 551

Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан “ГАШИШ” гиёҳвандлик воситаси аниқланди

2021 йил 15 ноябрь куни соат 01.00 ларда Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Мустақилликнинг 15 йиллиги МФЙда жойлашган “Зилол” номли чойхонада ўзини шубҳали тутган фуқаро Ю.М.нинг ёни текширилганда, оғирлиги 9,77 грамм “ГАШИШ” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech