11 Март 2023 йил 400

Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимларининг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимлари оширилмоқда

Замонавий жамиятчиликни ўзига хос тартиб ва қоидаларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунончи, сиз ёки биз каби инсонлардан фарқли ўлароқ, давримизнинг тартиб посбонларидан мавжуд қоидаларни ҳаммадан афзалроқ тарзда ўзлаштириш талаб этилиши турган гап.

Қўрғонтепа тумани ИИБда хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимлар учун йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича қўшимча ўқув-семинар машғулотлари ўтказилмоқда. Шунингдек, ИИБ масъуллари ва ЙҲХБ инспекторлари томонидан ходимларга тегишли бўлган транспорт воситасининг ҳужжатлари текшириб ўтилмоқда.

Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 17 февраль кунидаги “Ички ишлар органларида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш” тўғрисидаги 42-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech