6 Июн 2022 йил
553
Қўрғонтепа туманида 5000 АҚШ долларига «Гашиш» сотаётган фуқаролар ушланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ, Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ўтказилаётган «Қорадори-2022» тадбирининг 1-босқичи давомида, Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро М.Т холис харидорга оғирлиги 340 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситасини 5 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати