“Рекс” лақабли хизмат ити ёрдамида ўғирлик жинояти фош этилди
Жорий йилнинг 30 январь куни соат 21:00 ларда Андижон шаҳрида яшовчи Х.Ф.нинг яшаш хонадони ётоқхонасидан 14.500.000 сўм пул, 5100 АҚШ доллари ва 56.000.000 сўмлик турли хилдаги тилла-тақинчоқлар номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган.
Ушбу ҳолат бўйича Андижон вилояти ИИБ тергов-тезкор гуруҳи таркибида воқеа жойига етиб келган ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими инструктор кинологи сафдор С.Убайдуллаев ўзининг из-қидирув йўналиши бўйича тайёрлаган “Рекс” лақабли хизмат ити билан воқеа жойида “Шахсни танлаш” ҳаракати орқали ушбу ўғирликни содир этган шахсни аниқлаган. У Андижон туманида яшовчи фуқаро Х.Ў бўлиб чиқди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 02 февраль куни Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда, барча фуқароларимиздан ўз мол-мулкларини асраб авайлашда ҳушёрликни йўқотмасликларини сўраб қоламиз.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати