5 Октябр 2022 йил 377

Республика идоралараро ишчи гуруҳининг ташаббуси билан Андижон вилояти ИИБ пробация бошқармаси назорати остидаги шахсларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар ташкил этилди 

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси, доно ва одилона саъй-ҳаракатлари туфайли барча жабҳада туб ислоҳотлар амалга оширилиб, ҳар бир соҳанинг олий вазифаси - инсон қадр-қимматини улуғлашга қаратилди.

Шу жумладан, ички ишлар органларида инсонпарварлик тамойилларини, халқ манфаатлари ҳамда фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш каби эзгу амалларни пробация фаолиятида ҳам кўришимиз мумкин.

Пробация хизмати ўз фаолиятини бошлаган даврдан хозирга қадар соҳа ходимлари томонидан бир қатор муҳим ишлар амалга оширилди. Фаолиятнинг тўғри йўлга қўйилганлигининг самараси ўлароқ,  билиб-билмай жиноят содир этиб пробация назорати остига тушиб қолган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, иш билан бандлигини таъминлаш, муайян касбга ўқитиш орқали уларнинг дунёқарашида жиноятчиликка қарши ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатни шакллантириш борасида муайян натижаларга эришилди.

Энг асосийси, билиб-билмай жиноят содир этган шахсларга “маҳкум” сифатида муносабат билдириш тушунчасидан воз кечилиб, пробация бўлинмаларида хизмат олиб бораётган ҳар бир ходим ўзини “Халқ хизматкори” сифатида баҳолаб, бор имкониятларини халқ корига сафарбар этмоқдалар.

Бинобарин, ўтган вақт мобайнида пробация назорати остидаги шахсларнинг турмуш даражаси ва яшаш шароитини яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамнинг индивидуал мақсадли дастурлари ишлаб чиқилиб, уларни жорий этиш борасида давлат ташкилотлари ҳамда мутасадди идоралар билан ўзаро ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилди.

Андижон шаҳридагимономарказда ташкил этилган тадбирлар ҳам айнан пробация назорати остидаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва муайян фойдали меҳнат билан шуғулланишларини таъминлаш масалаларига қаратилди.

Ушбу марказда замонавий касб-ҳунарнинг 30 га яқин тури бўйича курслар ташкил этилган бўлиб, 3 ой давомида ўрганилган соҳа бўйича таълим олувчиларга сертификатлар топширилади. Асосий жиҳати шундаки, марказда барча касб-ҳунар йўналишларига бепул ўқитилади.

Эгаллаган касби бўйича мутахассисларга иш ўринлари таклиф қилиниб, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга барча шароит ва имкониятлар яратиб берилади.

Бугун ташкил этилган ушбу тадбирлар давомида пробация назорати остида жазо муддатини ўтаётган шахсларга ушбу “мономарказда яратилган шароит ҳамда имкониятлар билан таништирилиб, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, ўқиш ҳамда ишга жойлашишларини таъминлаш масалалари ҳал этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев “мономарказда яратилган ушбу замонавий ҳамда зарурий шароитлар билан яқиндан танишар экан, марказ фаолиятини янада кенгайтириш, натижадорлик сари дадил одимлаш, фуқароларимизга янада қулайлик ва имкониятлар яратиб бериш борасида ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шу куни Марказда ташкил этилган “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси давомида пробация бўлинмалари назоратидаги 45 нафар шахслар вилоят ҳудудида фаолият юритувчи корхона ва ташкилотларнинг бўш иш ўринларига ишга қабул қилиниб, улар билан шартномалар тузилди.

Ушбу тадбирлардан кўзланган ягона мақсад, билиб-билмай жиноят содир этган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослашишларини таъминлаш, уларнинг дунёқарашида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қолаверса, назоратдагиларнинг турмуш тарзи ва яшаш шароитини яхшилаш, уларни жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ўз ўринларига эга бўлишларига кўмаклашишдан иборат.

Тадбирлар давомида 15 нафар фуқаролар ишга жойлашди, 25 тасига эса йўлланма берилди, пробация ҳисобида турган 20 дан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорлар кўргазмалари билан иштирок этди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech