7 Апрел 2023 йил 463

Республика Инкассация хизмати ДУК Андижон вилоят бошқармаси билан тасдиқланган режа асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда

Жорий йилнинг 9 март куни ИИВ ЖХД ЖТСХ бошлиғи подполковник Ш.Ш.Ибрагимов ва Республика Инкассация хизмати ДУК бош директори А.Х.Хамидовлар раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан Андижон вилоят инкассация бошқармасининг қурол бириктирилган ходимлари билан қуролларни сақлаш, олиб юриш, қўллаш ва хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди. Ўтказилган ўқув машғулоти давомида инкассация ходимларидан “Макаров” тўппончаси ва “Калашников” автоматларини тўлиқ ҳамда тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича белгиланган вақтларда бажаришлари юзасидан дастлабки синовлар олинди.

Шунингдек, бошқарманинг барча ходимлари Андижон вилояти ИИБ тиббиёт бўлимига қарашли поликлиника шифокорлари ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Андижон вилоят инкассация бошқармасининг барча ходимларини жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида режа асосида ходимлардан 100 метр масофага югуриш ҳамда турникдан тортилиш бўйича синовлар олинди. Ўтказилган синов давомида белгиланган меъёрларни ўз вақтида бажара олмаган ходимлар, мунтазам равишда жисмоний тайёргарлик билан шуғулланиш, келгуси синовларда меъёрларни бажара олмаган тақдирда интизомий чоралар кўрилиши ҳақида тақдимномалар киритилиши тўғрисида огоҳлантирилдилар.

Бундан ташқари, инкассация хизмати Андижон вилоят бошқармаси ихтиёрида бўлган автомашиналарни бошқариш учун бириктирилган 20 нафар ҳайдовчига вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан транспорт воситаларини бошқариш давомида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.

Ҳозирда Республика Инкассация хизмати Андижон вилоят бошқармаси билан тасдиқланган режа асосидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ  Ахборот хизмати

Text to speech