Республика ва Андижон вилояти ишчи гуруҳининг Асака туманидаги ўрганишлари давом эттирилмоқда
Халқ билан бирга бўлиш, унинг муаммоларига ечим топиш, давлат идораларини халқ учун хизмат қилиши, умуман, барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун тамойили остида жойларда аҳоли фаровонлиги учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Айни шу мақсадда Юртбошимиз топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Андижон вилоятининг Асака туманидаги ўрганишлари давом эттирилмоқда.
Ўрганишлар давомида туманинг Маркаюз МФЙ, Беш бола кўчаси 201 уйда содир этилган ёнғиндан жабр кўрган фуқаро Ўткирбек Шералиев хонадонига 25 миллион сўмлик қурилиш моллари етказиб берилди.
Шунингдек, Асака тумани 3-сектор ҳудудида Республика ва Андижон вилояти ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Маркаюз, Озод, Кужган маҳаллаларида аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий муаммолари ўрганилиб, ушбу маҳаллалардаги кўчаларда шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Ишчи гуруҳнинг Асака туманидаги ўрганишлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати