Республика ва Андижон вилояти ишчи гуруҳининг саъйи ҳаракатлари натижасида Асака туманида ички йўллар муаммоси ўз ечимини топмоқда
Халқ билан бирга бўлиш, унинг муаммоларига ечим топиш, давлат идораларини халқ учун хизмат қилиши, умуман, барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун тамойили остида жойларда аҳоли фаровонлиги учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борадаги амалий ишларни кўздан кечириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш ҳамда ҳудудлардаги муаммоли вазиятни ўрганиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи аъзолари Андижон вилоятида секторлар ва маҳаллаларга бориб, хонадонма-хонадон юриб маҳаллаларнинг обод, осойишта ва фаровон бўлиши учун яқиндан ёрдам бермоқда.
Амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар ва режалар таҳлил қилиниб, шу билан бир қаторда ҳудудларни ривожлантириш, нисбатан шароити оғир маҳаллаларнинг қиёфаси ва ички йўлларини яхшилаш учун ҳам бор имкониятлар сафарбар қилинмоқда.
Дарҳақиқат, Юртбошимиз топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Андижон вилояти Асака туманидаги ўрганишлари ҳам бугун кун ҳақиқатини янада исботлаб берди. Аҳолини ўйлантираётган, ҳар бир инсон, ҳар оила ҳаётига дахлдор аксарият муаммолар қуйи тизимда ва бу масалаларни маҳалланинг ўзида ҳал қилиш учун имконият ҳам, куч ҳам, салоҳият ҳам бор. Бунинг учун эса маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини самарали амалга оширишдаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш зурур.
Ўрганишлар натижасида Асака туманининг иқтисодий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардаги мурожаатларнинг ечимлари жойида бартараф қилинмоқда.
Бугун Асака тумани 3-сектор ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси ва Республика ишчи гуруҳи раҳбари М. Исмоилов, Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси раҳбари Т. Караев бошчилигида Асака тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари ҳамда Андижон вилояти ИИБ масъуллари билан, "Озод"ва "Кужгон" маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолининг ҳудудларида ички йўллар таъмири масаласидаги мурожаатини жойига чиқиб ўргангач, муаммоларга ечим қилиш чоралари ишлаб чиқилди.
Чиндан ҳам мазкур маҳалла кўчалари чиндан ҳам тупроқли йўл бўлиб, қишда ботқоқ бўлиб кетиши айни ҳақиқат эди. Мурожаатдан сўнг тупроқ кўчаларни тош кўчага айлантириш учун 10 лаб катта машиналарда тош-шағал олиб келиниб, 700 метрдан зиёд масофадаги йўллар шебенлаштирилди. Барча тизим масъулларининг мазкур маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш юзасидан маҳаллага келиб назоратга олишаётгани аҳолига қишнинг совуқ кунларда илиқлик улашиб, бугундан шукроналик билан яшашларида хизмат қилишида бир асос бўлди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати