14 Декабр 2022 йил 323

Республика ва Андижон вилояти ишчи гуруҳи томонидан Асака туманидаги таълим муассасаларида яратилган шарт - шароитлар ҳамда иситиш тизимларининг яроқлилик аҳволи ўрганилмоқда

Халқ билан бирга бўлиш, унинг муаммоларига ечим топиш, давлат идораларини халқ учун хизмат қилиши, умуман, барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун тамойили остида жойларда аҳоли фаровонлиги учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айни шу мақсадда Юртбошимиз топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Андижон вилоятининг Асака туманидаги ўрганишлари давом эттирилмоқда.

Айни шу кунларда Республика ва Андижон вилояти ишчи гуруҳи томонидан Асака туманининг 3-сектор ҳудудидаги Ниёзботир МФЙда жойлашган кўзида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 16-сонли "Нурли маскан" махсус мактаб-интернати ва 42 умумтаълим мактабига, шунингдек, Янгиобод МФЙда жойлашган 47-сонли умумтаълим муассасасига ҳам  ташриф буюрилиб, яратилган шарт - шароитлар ҳамда иситиш тизимларининг яроқлилик аҳволи кўздан кечирилди.

Бу каби ўрганиш ишлари ишчи гуруҳ томонидан давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech