13 Ноябр 2024 йил 269

Қўрғонтепа тумани ИИБ шахсий таркиби билан хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳокама йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Қўрғонтепа тумани ИИБда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан содир этилган қонунбузилиш ҳолатларини шахсий таркибга етказиш ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш давомида ходимлар билан боғлиқ бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини кўриш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада тумани ИИБ раҳбариятига аниқ кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди.

Якунда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech