30 Август 2022 йил 342

«Санъатда ҳаваскор истеъдодлар» анъанавий-маърифий кўрик танловида республика жамоалари ўртасида Андижон вилояти ИИБнинг «Мардлар» жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади

Ички ишлар органлари ходимлари нафақат жисмонан кучли, балки маънан бақувват ҳам бўлиши керак. Шунинг учун тизимда маънавият дарслари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Шу билан бирга соҳада хизмат қилаётган ходимларнинг иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқаришга зарур шароитлар яратилмоқда.

Тизимда спортда юқори натижаларни кўрсатаётган ходимлар билан бирга санъат соҳасида ўзига хос истеъдод соҳиблари ҳам бор. Улар ички ишлар органлари тизимида ўтказиладиган турли маданий ва маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Ватанимиз Мустақиллиги байрами арафасида Ички ишлар вазирлиги томонидан «Санъатда ҳаваскор истеъдодлар» республика кўрик-танлови ўтказилади.

ИИВ Маданият саройида август ойининг охирги ўн кунлигида бўлиб ўтадиган танловда иштирок этувчи жамоалар уч шарт асосида беллашади.

Таништирув шартида жамоалар ўзини таништиришга оид кўринишлар, ҳазил-мутойиба, куй-қўшиқ, рақс ва бошқа юмористик саҳна кўринишлари билан чиқиш қилади.

Ушбу шартда чиқиш мазмунан жамоалар номи, хизмат жойи ёки ўзлари яшайдиган ҳудуд табиати, одамлар ҳаёти, ўй-кечинмалари, ходимлар орасида учраб турадиган салбий иллатларни юмор орқали танқид қилиш, жамоанинг бошқа ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумотлар, лавҳалар келтирилади.

Қўшиқчилик шартида – жамоа аъзолари мақом, бахшичилик ва эстрада йўналишларида якка ёки жамоавий таркибда қўшиқ ижро этишлари ва ушбу қўшиққа ўз ижодкорлиги асосида алоҳида клип ёки ролик намойиш этишлари лозим бўлади.

Эркин мавзуда эса мусиқалар, қўшиқлар, шеърлар, таниқли санъаткорлар қўшиқларига ўхшатмалардан кенг фойдаланган ҳолда ҳаётда учрайдиган турли хил қизиқ воқеликлар, иллатлар, камчиликлар кулги остига олинган театрлаштирилган лавҳалар намойиш этилади.

Ички ишлар органларининг ҳаваскор жамоалар ўртасида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида ўтказилган «Санъатда ҳаваскор истеъдодлар» анъанавий-маърифий кўрик танловида республика жамоалари ўртасида Андижон вилояти ИИБнинг «Мардлар» жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech