Савдо дўконларида содир этилган ўғирлик Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази томонидан фош этилди
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни 102 тизимига хабар келиб тушган. Келиб тушган хабарга кўра Андижон шаҳрида жойлашган “Шуҳрат люкс” савдо дўконидан 3200 АҚШ доллари ва 2 000 000 сўм, шу куннинг ўзида Андижон шаҳрида жойлашган "Мобил аксессуарлар" савдо дўконидан 1 735 000 сўм, "Парфюмерия" савдо дўконидан 1 000 000 сўм, яна бир "Парфюмерия" савдо дўконидан 200 АҚШ доллари ҳамда Андижон шахрида жойлашган "Дорихона"дан 150 000 сўм пул маблағларини номаълум шахслар томонидан ўғирлаб олиб чиқиб кетилганлигини маълум қилинган.
Андижон шаҳар ИИОФМБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида ЭКБ эксперти томонидан қўл бармоқ излари аниқланиб олиниб, Эксперт-криминалистика марказининг Автоматлаштирилган таққослаш тизими базасидан солиштириб текширилганида қўл бармоқ излари, Наманган вилояти Бунёдкор МФЙда яшовчи фуқаро М.У. исмли шахс томонидан қолдирилганлиги аниқланди.
Ўғирлик ҳолати юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати